Ўмон портлари — Ўзбекистон маҳсулотларини жаҳон бозорларига олиб чиқувчи янги логистика имконияти
2026-11-17 19:00:00 / Янгиликлар

Учрашувда томонлар транспорт-логистика соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Ўмон бозорига етказиб беришда мамлакат портлари салоҳиятидан самарали фойдаланиш ҳамда логистика ва омборхоналар тармоғини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар.
Хусусан, Ўзбекистон маҳсулотларини Африка ва дунёнинг бошқа мамлакатлари бозорларига олиб чиқишда Уммоннинг стратегик аҳамиятга эга Соҳар, Дуқм ва Салала портлари имкониятларидан фойдаланиш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
Шунингдек, “Asyad Group” компаниясининг дунёнинг кўплаб мамлакатларида фаолият юритаётган логистика операторлари ва омборхоналар тармоғидан фойдаланган ҳолда Ўзбекистон маҳсулотларини Европа, Африка ва Осиё давлатларига етказиб бериш имкониятлари кўриб чиқилди.
Бунда хорижий бозорлардан мамлакатимизга зарур маҳсулотларни олиб кириш, халқаро транспорт-логистика занжирларини ривожлантириш ва мавжуд транспорт йўлаклари имкониятларидан комплекс ҳамда самарали фойдаланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашув якунида томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш, логистика йўналишларида амалий лойиҳаларни илгари суриш ва Ўзбекистоннинг халқаро савдо йўналишларидаги транспорт имкониятларини кенгайтириш бўйича ҳамкорликни давом эттириш муҳимлигини таъкидладилар.
