Ўзбекистон ва Эрон транспорт-логистика соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтиради
2026-11-13 10:00:00 / Янгиликлар

Музокаралар давомида икки мамлакат ўртасида транспорт-логистика соҳасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш, халқаро юк ташувлари ҳажмини ошириш, ташиш харажатлари ва мавжуд тўловларни камайтириш, шунингдек, юк ташиш жараёнларини соддалаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, автомобиль ва темир йўл транспорти ҳамда авиация соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш, янги транспорт йўлакларини ривожлантириш ва Эрон портлари имкониятларидан самарали фойдаланиш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
Томонлар халқаро ташувлар жараёнида учраётган мавжуд тўсиқ ва муаммоларни бартараф этиш, ташувчилар учун қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда транспорт соҳасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича қатор келишувларга эришдилар.
Эришилган келишувларнинг амалий ижросини таъминлаш мақсадида икки давлат транспорт вазирлари ўринбосарлари бошчилигида қўшма ишчи гуруҳ ташкил этишга келишиб олинди.
Мазкур ишчи гуруҳ халқаро юк ташувлари билан боғлиқ масалаларни тезкор ҳал этиш, мавжуд тўсиқларни бартараф қилиш ва келишилган ташаббусларни амалга ошириш бўйича амалий чораларни мувофиқлаштириб боради.





