Жиззах вилоятида транспорт вазири ўринбосарининг сайёр қабули ўтказилди
2026-11-13 14:35:00 / Янгиликлар

Қабул давомида фуқаролар ва тадбиркорларнинг транспорт хизматлари билан боғлиқ муаммолари, ноқонуний йўловчи ташиш ҳолатлари ҳамда соҳани янада такомиллаштириш юзасидан мурожаат ва таклифлари ўрганилди.
Жами 14 нафар фуқаро ва тадбиркор иштирок этган қабулда бир қатор мурожаатлар жойида ижобий ҳал этилди. Қўшимча ўрганиш талаб этиладиган масалалар юзасидан эса масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
Хусусан, Жиззах шаҳрида яшовчи фуқаро Рустам Орзиқуловнинг харид қилинган микроавтобуслар учун техник шартлар олиш бўйича мурожаати вазир ўринбосари томонидан жойида ижобий ҳал этилди.
Бундай сайёр қабуллар аҳоли ва тадбиркорлар билан бевосита мулоқотни мустаҳкамлаш, уларни қийнаётган масалаларга тезкор ечим топиш ҳамда транспорт хизматлари сифатини янада оширишга хизмат қилади.




