Тошкентда “TransLogistica Uzbekistan 2026” халқаро кўргазмаси ўз ишини бошлади
2026-11-10 22:00:00 / Янгиликлар

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг биринчи ўринбосари Маманбий Омаров иштирок этди.
Мазкур халқаро кўргазма транспорт, логистика, юк ташиш, омборхона инфратузилмаси ҳамда транспорт хизматлари соҳасидаги замонавий ечим ва технологияларни намойиш этиш, маҳаллий ва хорижий компаниялар ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш учун муҳим майдон ҳисобланади.
Кўргазма доирасида соҳа вакиллари ўртасида тажриба алмашиш, янги бизнес алоқаларини йўлга қўйиш ва истиқболли лойиҳаларни муҳокама қилиш имконияти яратилади.
Бу йилги кўргазмада Ўзбекистон, Хитой, Германия, Корея Республикаси, БАА, Туркия, Қозоғистон ва бошқа давлатларни ўз ичига олган 16 мамлакатдан 120 та компания ва бренд иштирок этмоқда. Кўргазма 12 ноябргача давом этади.






