Наманган вилоятида транспорт соҳасида коррупциянинг олдини олиш масалалари муҳокама қилинди
2026-10-29 15:30:00 / Янгиликлар

Унда Наманган вилояти транспорт бошқармаси, Транспорт назорати инспекцияси Автомобиль транспортида назорат Наманган вилояти ҳудудий бўлими ҳамда Наманган вилояти транспорт бошқармаси ҳузуридаги “Йўловчи ташишни мониторинг ва назорат қилиш” давлат муассасаси ходимлари иштирок этди.
Тадбир давомида транспорт соҳасида коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш, давлат хизматчиларининг масъулиятини ошириш, фуқаролар ва тадбиркорлар билан муносабатларда очиқлик ҳамда шаффофликни таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 декабрдаги ПФ–270-сон Фармонида белгиланган вазифалар, коррупцияга қарши ички назорат тизимини такомиллаштириш, коррупциявий хавф-хатарларни барвақт аниқлаш ва бартараф этиш, манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ҳамда ходимларнинг одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиши юзасидан тушунтиришлар берилди.
Йиғилишда хизмат вазифаларини ҳалол ва холис бажариш, хизмат мавқеидан шахсий манфаатлар йўлида фойдаланмаслик, шунингдек, манфаатлар тўқнашуви юзага келган ҳолларда белгиланган тартибда хабар бериш зарурлиги алоҳида таъкидланди.
Бундай тадбирлар транспорт соҳасида коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, фуқаролар ва тадбиркорлар мурожаатларини ўрганиш ҳамда уларнинг муаммоларини ҳал этишга кўмаклашиш, шунингдек, фаолиятда қонунийлик, очиқлик ва шаффофлик тамойилларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.



