ФИКРИНГИЗ МУҲИМ! БИЗНЕС МУҲИТИНИ БИРГАЛИКДА ЯХШИЛАЙЛИК!
2026-10-26 15:25:00 / Янгиликлар
Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши ҳамда вазирлик Коррупцияга қарши курашиш бўлими транспорт соҳасидаги фаолият юритаётган тадбиркорларни «Бизнес ва коррупция: Ўзбекистон Республикасида институционал рискларни баҳолаш» лойиҳаси доирасида ўтказилаётган сўровномада иштирок этишга чорлайди.

Ушбу сўровнома сиздан атиги 3–5 дақиқа вақтингизни олади
🔍 Сўровноманинг мақсади - муайян маъмурий тўсиқларни аниқлаш, давлат қўллаб-қувватлаш чораларига бўлган имкониятларни баҳолаш ва коррупция рискларини камайтириш бўйича амалий чораларни ишлаб чиқишдан иборатдир.
Махфийлик кафолати: Олинган барча маълумотлардан фақат умумлаштирилган шаклда илмий-таҳлилий мақсадларда фойдаланилади. Шахсий маълумотлар ошкор этилмайди.
