27-октябрдан "Урганч — Хива" йўналишида янги троллейбуслар қатнови йўлга қўйилади
2026-10-26 14:30:00 / Янгиликлар
Хоразм вилоятида аҳолига кўрсатилаётган жамоат транспорти хизматлари сифатини янада яхшилаш мақсадида, вилоятда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи корхоналар инфратузилмасини ривожлантириш, улар фаолиятини такомиллаштириш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, 25 октябрь куни Урганч шаҳрида "Хоразм Троллейбус Саройи" давлат муассасасининг янги биноси фойдаланишга топширилди. Корхона томонидан 27 октябрь кунидан бошлаб, янги ва замонавий троллейбусларнинг "Урганч — Хива" йўналиши бўйича илк қатнови йўлга қўйилади.
Замонавий ҳаракат таркиблари янгидан ташкил қилинган Урганч халқаро аэропорти – Урганч темир йўл вокзали – Хива темир йўл вокзалини боғловчи йўналишига брутто тизими орқали жойлаштирилиши режалаштирилган.
Натижада Урганч – Хива – Урганч йўналишида троллейбусларнинг хизмат кўрсатиш жадвали оралиқ интервали 25 дақиқадан 12 дақиқагача қисқаришига эришилади.






