Корея Республикаси билан транспорт соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама этилди
2026-10-21 17:00:00 / Янгиликлар
Корея Республикасининг Канин шаҳрида ўтказилаётган ITS (Интеллектуал транспорт тизимлари) Бутунжаҳон конгресси доирасида Транспорт вазири ўринбосари Илҳомжон Абдугафаров Корея Республикаси Ер, инфратузилма ва транспорт вазири Хонг Жи-сун билан мулоқот ўтказди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасида транспорт соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, интеллектуал транспорт тизимларини жорий этиш, транспорт инфратузилмасини рақамлаштириш ҳамда илғор технологик ечимлар бўйича тажриба алмашиш истиқболлари муҳокама қилинди.
Томонлар замонавий транспорт бошқаруви тизимларини такомиллаштириш, йўл ҳаракати хавфсизлигини ошириш ва инновацион технологияларни амалиётга татбиқ этиш йўналишларида ҳамкорликни кенгайтириш имкониятларига эътибор қаратдилар.
