“Саводхон ташкилот — саводли жамият”: умуммиллий диктант ғолиблари аниқланди
2026-10-20 18:00:00 / Янгиликлар

Аввал хабар берганимиздек, 21-октябрь — Ўзбек тили байрами куни муносабати билан Транспорт вазирлигида “Саводхон ташкилот — саводли жамият” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ҳамда умуммиллий диктант ташкил этилган эди.
Тадбир давомида ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги мақоми, унинг тарихий аҳамияти, бугунги кунда она тилимизни ривожлантиришга қаратилаётган эътибор, шунингдек, ушбу йўналишда қабул қилинган ҳужжатлар ва уларнинг ижроси доирасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилган эди.
Диктант орқали ходимларнинг ёзма саводхонлиги, имло қоидаларига риоя қилиши ва ўзбек адабий тили меъёрларини қўллаш кўникмалари синовдан ўтказилди.
🏆 Диктант натижаларига кўра, юқори натижаларга эришган қуйидаги ходимлар Транспорт вазирлиги Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси томонидан эсдалик совғалари ва китоблар тўплами билан тақдирланди:
Синдоров Бахтинур — Инвестициялар, грантларни жалб қилиш ва ДХШни ривожлантириш бўлими бош мутахассиси, вазирлик ёшлар етакчиси;
Гаибназарова Шохсанам — Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлими бош мутахассиси;
Ғайратов Беҳзод — Трансформация ва лойиҳа офиси бош консультанти;
Рўзиева Фазилат — “Uzautotrans service” МЧЖ мутахассиси;
Юлдошева Фарангиз — “Узавтовокзал сервис” МЧЖ мутахассиси.
Ғолибларни самимий табриклаймиз ва уларга келгусидаги фаолиятида муваффақиятлар тилаймиз!









