Транспорт вазири JBIC банки вакиллари билан учрашди
2026-10-07 20:40:00 / Янгиликлар

Учрашувда транспорт соҳасида амалга оширилаётган лойиҳалар доирасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.
Хироки Секине сўнгги йилларда Ўзбекистондаги лойиҳаларда иштирок этишга бўлган қизиқиш сезиларли даражада ортиб бораётганлиги, яқин уч йил давомида банк томонидан республикадаги 14 та, хусусан, транспорт соҳасидаги 2 та лойиҳани молиялаштиришда иштирок этиш режалаштирилаётганлигини таъкидлади.
Учрашувда «Ўзаэронавигатсия маркази» МЧЖ эҳтиёжлари учун ҳаво ҳаракатини бошқариш тизимларини етказиб бериш» ҳамда «Янги Тошкент халқаро аэропортини қуриш» лойиҳаларининг ҳолати ва уларни молиялаштириш учун JBIC маблағларини жалб қилиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Учрашув якунида томонлар транспорт соҳасида биргаликда амалга оширилаётган лойиҳаларни жадаллаштириш, шунингдек, истиқболдаги лойиҳалар доирасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни давом эттиришга келишдилар.


