«ROAD SHOW»
2026-10-03 11:35:00 / Янгиликлар
«Янги Тошкент халқаро аэропорти» лойиҳаси доирасида қурилиш ишларини бошлаш ҳамда ушбу ишларга маҳаллий ишлаб чиқарувчи, етказиб берувчи ва субпудратчиларни жалб этиш мақсадида бугун «ROAD SHOW» тадбири ўтказилмоқда.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги ҳамда «Larsen & Toubro» компанияси ҳамкорлигида ташкил этилди.
«ROAD SHOW» да 200 яқин маҳаллий корхона вакиллари иштирок этиб, уларга лойиҳанинг техник хусусиятлари, қурилиш ишлари, харид қилинадиган маҳсулот ва хизматлар ҳамда пудрат ишларига қўйиладиган талаблар бўйича маълумотлар тақдим этилмоқда.
«ROAD SHOW» йирик инфратузилма лойиҳасига маҳаллий корхоналарни кенг жалб этиш, саноат кооперациясини ривожлантириш ва маҳаллий контент улушини оширишга қаратилган.






