Ўзбекистон авиаюк ташиш суръатлари бўйича Марказий Осиёнинг энг тез ривожланаётган бозорларидан бирига айланди
2026-09-30 17:25:00 / Янгиликлар

2019 – 2024 йиллар давомида Ўзбекистонда авиаюк ташувлари 182 % га ошган ва мамлакат авиа юк ташиш суръатлари бўйича Марказий Осиёнинг энг тез ривожланаётган бозорларидан бирига айланди. 2025 йилда мамлакат аэропортларида 98 минг тонна юк ташилди. 2026 йилнинг биринчи ярмида эса юк ташиш ҳажми яна 33 % га ошишига эришилди.
Ўзбекистоннинг географик жойлашуви, очиқ осмон сиёсати ва авиация соҳасидаги ислоҳотлар мамлакатни минтақавий авиаюк ташувлари марказига айлантириш учун кенг имкониятлар яратмоқда. Хусусан, Навои халқаро аэропорти негизида юк ташиш хабини ривожлантириш, янги юк терминалларини ташкил этиш ва халқаро авиакомпанияларни жалб қилиш бўйича лойиҳалар амалга оширилмоқда.
2036 йилгача авиаюк ташиш ҳажмини 300 минг тоннага етказиш, аэропортлар инфратузилмасини ривожлантириш, логистика имкониятларини кенгайтириш ҳамда соҳага халқаро стандартларни жорий этиш бўйича аниқ мақсадлар белгиланган. Ўзбекистон халқаро авиаюк бозори иштирокчилари учун очиқ ва янги имкониятларни таклиф этмоқда, — деди Жамолиддин Назаров.
