Тошкентда «Central Asia Air Cargo III» халқаро авиация саммити бўлиб ўтмоқда
2026-09-30 15:25:00 / Янгиликлар
Икки кун давом этадиган тадбирда авиакомпаниялар, аэропортлар ва транспорт компаниялари вакиллари ҳаво транспорти логистикаси ва юк ташувларининг долзарб масалаларига алоҳида эътибор қаратади.

Хусусан, тадбир иштирокчилари минтақада авиа юк ташувлари ҳажмини ошириш, соҳага халқаро стандартларни жорий этиш, инфратузилмани ривожлантириш, рақамли трансформация ҳамда Марказий Осиёнинг глобал ҳаво юк ташиш тизимидаги ролини кучайтириш билан боғлиқ жиҳатларни муҳокама этишади.
Тадбир авиакомпаниялар, аэропортлар, экспедиторлар, логистика хизматларини кўрсатувчи компаниялар ва технологик корхоналар учун ғоялар алмашиш, ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ҳамда бизнеснинг янги имкониятлари билан яқиндан танишиш бўйича ноёб майдон вазифасини ўтайди.






