35 йиллик тараққиёт: ислоҳотлар самараси ва янги марралар
2026-09-16 16:00:00 / Янгиликлар

Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамкорлигида ташкил этилган семинарда вазирлик марказий аппарати, ҳудудий бўлинмалари, тизимдаги корхона ва ташкилотлар раҳбар ва ходимлари, иштирок этди.
Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат марказининг масъул ходимлари — Тарих фанлари доктори, доцент Фарҳод Очилов, педагогика фанлари номзоди, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоси Зебо Касимова ҳамда социология фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент Сухроб Хидиров маърузалари билан иштирок этдилар.
Учрашув давомида Президент нутқида илгари сурилган асосий ғоя ва устувор вазифалар, жумладан, мамлакат тараққиётининг янги босқичи, уч минг йиллик тарихий илдизлар ва Учинчи Ренессанс, инсон қадри, шунингдек, 35-йиллик ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва натижалари ҳақида атрофлича фикр алмашилди.
Хусусан, “Уч минг йиллик илдиз ва Учинчи Ренессанс: тарихий ворислик, миллий ўзлик ва маънавий мерос” мавзусидаги маърузада халқимизнинг бой тарихи, миллий ўзлик ва маънавий мероснинг жамият тараққиётидаги аҳамияти ҳақида сўз юритилди.
“Инсон қадри – 35-йиллик ислоҳотларнинг ўлчови: эркинлик, билим, соғлиқ ва ёшлар” мавзусида инсон манфаатларини таъминлаш, ёш авлод учун яратилаётган имкониятлар ҳамда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ҳаётдаги аҳамияти хусусида фикрлар билдирилди.
Шунингдек, “Миллий юксалиш ўн йиллиги: етти миллий дастур яхлит тизим сифатида ва нутқнинг бош ғоялари” мавзусида мамлакат тараққиётининг янги босқичида амалга оширилаётган устувор вазифалар ва миллий дастурларнинг мазмун-моҳияти очиб берилди.
Семинар доирасида Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан тайёрланган, халқимизнинг кўп минг йиллик тарихи, жадидлар ҳаракати ва миллий иродасини акс эттирувчи “Ўзбек келаётир, тарих қаъридан” видеоклипи ҳамда Янги Ўзбекистонда амалга оширилган ислоҳотларга бағишланган видеороликлар намойиш этилди.
Мазкур маърифий тадбир ходимларнинг миллий тарих ва маънавий мерос ҳақидаги билимларини янада бойитиш, Президент нутқида белгилаб берилган устувор вазифаларнинг мазмун-моҳиятини чуқур англаш ҳамда уларни кенг жамоатчиликка етказишда муҳим аҳамият касб этди.







