Жанубий Корея билан ҳамкорликда Ўзбекистонда замонавий аэропорт инфратузилмаси ривожлантирилади
2026-09-14 18:35:00 / Янгиликлар
«Марказий Осиё – Корея Республикаси» саммити доирасида 13-сентябрь куни Сеул шаҳрида Транспорт вазири Илҳом Махкамов «Yooshin Engineering Corporation» бошқарув раиси Чон Гён-Су билан учрашди.

Учрашувда «Yooshin Engineering Corporation» билан ҳамкорликда Ўзбекистонда замонавий аэропорт инфратузилмасини ривожлантириш соҳасида узоқ муддатли ҳамкорликни йўлга қўйиш масаласи муҳокама этилди.
Хусусан, Янги Тошкент халқаро аэропорти лойиҳасини амалга оширишда корпорациянинг Инчон халқаро аэропортини барпо этишда орттирган кўп йиллик тажрибаси ва юқори малакали мутахассислар салоҳиятидан кенг фойдаланиш билан боғлиқ жиҳатлар кўриб чиқилди.
