Франция билан ҳамкорликнинг янги истиқболлари муҳокама қилинди
2026-09-11 11:00:00 / Янгиликлар

Учрашувда Тошкент давлат транспорт университети ва Франция томони ўртасида таълим, замонавий технологиялар ҳамда авиация соҳаларидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Хусусан, университетда ташкил этилган “3D EXPERIENCE” маркази фаолиятини қўллаб-қувватлашга қаратилган грант муддатини яна бир йилга узайтириш масаласи кўриб чиқилди.
Мазкур марказ талабаларнинг замонавий рақамли технологиялар ва муҳандислик ечимлари бўйича амалий билим ҳамда кўникмаларини ошириш учун муҳим таълим платформаларидан бири ҳисобланади.
Учрашувнинг яна бир муҳим йўналиши авиация соҳасида кадрлар тайёрлаш бўлди.
Тошкент давлат транспорт университетининг 5 нафар талабасини Франциянинг Airbus компанияси ҳамда ENAC — É Nationale de l’Aviation Civile, яъни Фуқаро авиацияси миллий мактабида грант асосида ўқитиш имкониятлари муҳокама қилинди.
ENAC Францияда фуқаро авиацияси соҳаси учун мутахассислар тайёрлашга ихтисослашган нуфузли олий таълим муассасаларидан бири бўлиб, авиация муҳандислиги, учувчилар тайёрлаш, ҳаво ҳаракатини бошқариш ва авиация соҳасининг бошқа йўналишлари бўйича таълим беради.
Шу жиҳатдан, университет талабаларининг ЭНАCда таҳсил олиш имконияти уларнинг халқаро тажриба орттириши ва авиация соҳасида юқори малакали мутахассис сифатида шаклланиши учун муҳим қадам бўлиши мумкин.
Шунингдек, Airbus компанияси билан ҳамкорлик доирасида талабалар учун таълим ва касбий ривожланиш имкониятларини кенгайтириш масалаларига эътибор қаратилди.
Учрашув якунида мазкур йўналишларда ҳамкорликни давом эттириш, мавжуд лойиҳаларни ривожлантириш ва белгиланган ташаббусларни амалга ошириш бўйича кейинги амалий чораларни келишиб олишга эътибор қаратилди.
Томонларнинг мазкур ҳамкорликни изчил ривожлантиришга бўлган қизиқиши Тошкент давлат транспорт университетида замонавий технологиялар асосида таълим сифатини ошириш, талабалар учун халқаро таълим имкониятларини кенгайтириш ҳамда транспорт ва авиация соҳалари учун рақобатбардош кадрлар тайёрлашга хизмат қилади.
