Мустақилликнинг 35 йиллиги: фидойи меҳнат муносиб эътироф этилди
2026-08-28 12:00:00 / Янгиликлар

Тадбир аввалида транспорт вазири Илҳом Махкамов сўзга чиқиб, йиғилганларни қутлуғ сана билан муборакбод этди, мамлакатимиз транспорт тизимини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшиб келаётган соҳа вакилларининг меҳнатини алоҳида эътироф этди.
Тадбирда таъкидланганидек, мустақиллик йилларида мамлакатимиз транспорт тизимида эришилган улкан ютуқлар, бугунги янгиланиш ва тараққиёт жараёнларида соҳа фидойиларининг ўрни беқиёс.
Тадбир давомида Транспорт вазирлиги унинг тизим ва соҳавий ташкилотларида меҳнат қилаётган 51 нафар ходимга транспорт вазири Илҳом Махкамов томонидан “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги” эсдалик нишони тантанали равишда топширди.
“Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги” эсдалик нишонининг топширилиши соҳа вакилларининг кўп йиллик фидокорона меҳнатига берилган муносиб баҳо, уларнинг мамлакатимиз транспорт тизими ривожига қўшаётган ҳиссасига бўлган юксак эътирофнинг ифодаси бўлди.
Бундай эътироф ва рағбат ходимлар меҳнатини муносиб қадрлаш, уларни янги ташаббуслар ва юксак марралар сари руҳлантиришда муҳим аҳамиятга эга.








