Автобус ҳайдовчилари малакасини ошириш ўқув курсининг такомиллаштирилган дастур лойиҳаси маъқулланди
2026-08-27 14:00:00 / Янгиликлар

Давра суҳбатида Транспорт соҳаси кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти раҳбар ўринбосари, бўлим бошлиқлари ва мутахассислари, “Тошшаҳартрансхизмат АЖ бошқаруви раиси ўринбосари, ҳаракат хавфсизлиги назорати бўйича масъул ходимлари, автобус саройлари филиаллари ҳаракат хавфсизлиги бўлимлари бошлиқлари, Тошкент шаҳар транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмани ривожлантириш бошқармаси вакиллари, “DB Engineering & Consalting Gmbh” томонидан тайёрланган маҳаллий ҳайдовчи-йўриқчилар, автобус ҳайдовчилари, амалиётчи мутахассислар иштирок этишди.
Давра суҳбати иштирокчилари томонидан “Йўловчи ташиш хизматлари сифатини оширишда автобус ҳайдовчилари малакасини оширишнинг аҳамияти”, “Жамоат транспорти автобус ҳайдовчиларининг касбий билими, кўникмаси ва маҳоратини ошириш жараёнлари” атрофлича кўриб чиқилди.
Шунингдек, жамоат транспорти автобус ҳайдовчилари малакасини ошириш соҳасида хорижий давлатлар тажрибасига доир тақдимот ўтказилиб, Европа иттифоқи давлатлари, Хитой, Япония, Сингапур, Недрландия, Австралия давлатларида жамоат транспорти автобус ҳайдовчилари малакасини ошириш тизими, малака ошириш дастурлари мазмуни билан танишилди.
Тадбир давомида амалиётчи мутахассислар томонидан жамоат транспорти автобус ҳайдовчилари малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш, малака ошириш жараёнларида ҳайдовчиларни йўл ҳаракати хавфсизлиги талаблари, замонавий транспорт технологиялари, экологик талаблар ҳамда хизмат кўрсатиш сифати мезонлари асосида йўловчи ташиш хизматларини самарали ташкил этиш бўйича зарур касбий компетенцияларини шакллантириш юзасидан таклиф ва тавсиялар билдирилди.
Шунингдек, давра суҳбатида Транспорт соҳаси кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти томонидан ишлаб чиқилган “Жамоат транспортининг автобусларида йўловчиларга ташиш хизматларини кўрсатиш йўналиши” бўйича жамоат транспорти автобус ҳайдовчилари малакасини ошириш ўқув курсининг такомиллаштирилган Европа мамлакатлари ва миллий таълим дастурлари уйғунлаштирилган ўқув дастури лойиҳаси атрофлича кўриб чиқилиб, дастур лойиҳаси маъқулланди.
Давра суҳбати якунида транспорт соҳасида халқаро тажриба асосида малака ошириш тизимини ривожлантиришга доир йўналишлар белгилаб олинди.







