Транспортчилар Ўзбекистон прокуратураси тарихи музейига саёҳат қилди
2026-08-27 12:00:00 / Янгиликлар

Мазкур ташрифдан кўзланган асосий мақсад ходимларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш, уларни мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар билан яқиндан таништириш ҳамда тарихий меросга бўлган ҳурматни мустаҳкамлашдан иборат бўлди.
Саёҳат давомида иштирокчилар музей экспонатлари билан танишиб, Ўзбекистон прокуратура органларининг ташкил топиши, ривожланиш босқичлари ҳамда бугунги кундаги фаолияти ҳақида батафсил маълумотларга эга бўлди.
Шунингдек, музейда намойиш этилган тарихий ҳужжатлар, архив материаллари ва ноёб экспонатлар, қолаверса, тарихий воқеаларнинг замонавий мультимедиа, инсталляция ва бадиий ечимлар орқали намойиш этилиши ходимларда катта таассурот қолдирди.
Айниқса, Қатағон қурбонлари хотирасига бағишланган кўргазмалар орқали ходимлар ўтмишнинг мураккаб саҳифалари, инсон тақдирлари ва тарихий жараёнлар ҳақида қимматли маълумотларга эга бўлди.
Тадбир давомида мутахассислар томонидан прокуратура тизимининг жамиятдаги ўрни, қонун устуворлигини таъминлашдаги муҳим вазифалари ҳамда коррупцияга қарши курашиш борасидаги ишлари ҳақида ҳам тушунчалар берилди.
Мазкур саёҳат ходимларда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни янада мустаҳкамлаш, шунингдек, тарихий меросимизга ҳурмат руҳини оширишга хизмат қилди.








