Янги Конституциявий қонун бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилди
2026-08-27 10:00:00 / Янгиликлар

Тадбирда вазирлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари, тизим ташкилотлари ходимлари иштирок этди.
Йиғилишда вазирлик Юридик бўлими бошлиғи ўринбосари Жамшид Муртазаев ҳамда бош юрисконсульти Баҳодир Қурбонбоев томонидан мазкур Конституциявий қонуннинг асосий мазмуни, унда белгиланган вазифалар, Президент Администрациясининг давлат бошқарувидаги ўрни ва ваколатлари ҳақида батафсил маълумот ва тушунчалар берилди.
Шунингдек, қонун нормаларини амалиётда тўғри қўллаш, янги тартиб ва қоидаларни давлат органлари фаолиятига самарали татбиқ этиш, бошқарув жараёнларида қонунийлик ва самарадорликни таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Йиғилишда таъкидланганидек, мазкур Конституциявий қонун давлат бошқарувида масъулият, мувофиқлаштириш, назорат, таҳлилий ёндашув ва натижадорликни янада кучайтиришга хизмат қилади.





