Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида транспорт-логистика ҳамкорлигини ривожлантириш истиқболлари ўрганилди
2026-08-12 13:50:00 / Янгиликлар

Ташриф доирасида Қозоғистон Республикасининг трансчегаравий транспорт-логистика инфратузилмаси фаолияти билан яқиндан танишилиб, темир йўл ва мултимодал юк ташиш жараёнларини ташкил этиш тажрибаси ўрганилди ҳамда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги транспорт-логистика ҳамкорлигини янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Хусусан, ташриф давомида делегация аъзолари Қозоғистон–Хитой чегарасида жойлашган Олтенкўл темир йўл станцияси, «Кедентранссервис» АЖ терминали, «KTZE-Khorgos Gateway» қуруқ порти, «Хоргос – Шарқий дарвоза» махсус иқтисодий зонаси, «Хоргос» халқаро чегараолди ҳамкорлик маркази фаолияти билан яқиндан танишди.
Ташриф давомида Хитой – Қозоғистон – Марказий Осиё йўналишида юк оқимларининг узлуксизлигини таъминлаш, контейнер ташувларини кенгайтириш, мултимодал транспорт коридорларини ривожлантириш ва логистика йўналишларини диверсификация қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, “Кедентранссервис” АЖнинг Олтинкўл станциясидаги терминалида Қозоғистон томони билан қўшма корхона ташкил этиш тўғрисида келишувга эришилди.



