“National Transport Hackathon” ўз ишини якунлади
2026-08-08 18:00:00 / Янгиликлар

Хакатоннинг умумий мукофот жамғармаси 320 миллион сўмни ташкил этди.
Тадбирни Транспорт вазири Илҳом Махкамов очиб бериб, мамлакат транспорт тизимини рақамлаштиришда ёшларнинг билим ва салоҳиятини рўёбга чиқариш муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади.
72 соат давомида иштирокчи жамоалар транспорт тизимидаги реал муаммолар учун амалий рақамли ечимлар ишлаб чиқиб, ўз ғояларини ишлайдиган прототипларга айлантирдилар. Лойиҳалар учта асосий йўналишда ишлаб чиқилди:
Аҳоли мобиллигини ошириш учун махсус сервис ва иловалар — авиация, темир йўл ва автомобиль транспорти йўналишларида;
Транспорт вазирлиги ахборот тизимларига сунъий интеллектни жорий этиш;
Катта ҳажмдаги транспорт маълумотларини таҳлил қилиш.
Хакатон давомида жамоалар менторлар билан ҳамкорликда лойиҳаларини такомиллаштириб, якуний тақдимотлар орқали ҳакамлар ҳайъатига ўз ечимларини намойиш этдилар.
Хакатон якунларига кўра қуйидаги жамоалар ғолиб деб топилди:
1-трек — “Аҳоли мобиллигини ошириш учун махсус сервислар”
VorteX — “ҚАТНОВ”
AlmaCode — “EasyPay”
AYSLATTE — “ЯСамокат”
2-трек — “Транспорт вазирлиги ахборот тизимларига сунъий интеллектни жорий этиш”
Dominify — “Aibus”
5dev — “Permit Flow”
TransportBrain — “TransportBrain Studio”
3-трек — “Катта транспорт маълумотларини таҳлил қилиш”
21 — “Vector”
Qamrov AI — “Qamrov AI”
Developers — “Оқим”
“National Transport Hackathon” транспорт соҳасида инновацион фикрлаш ва замонавий технологияларни ривожлантириш, ёш мутахассисларни амалий лойиҳаларга жалб этиш ҳамда келгусида транспорт тизимида қўллаш мумкин бўлган янги рақамли ечимларни шакллантириш учун муҳим платформага айланди.
Хакатон бундан буён Транспорт вазирлигининг доимий тадбирларидан бирига айланиши белгиланди.





