Коррупцияга қарши курашиш бўйича 2026 йил биринчи ярим йиллик якунлари муҳокама қилинди
2026-08-10 19:15:00 / Янгиликлар

Йиғилишда Транспорт вазирлиги марказий аппарати департамент, бошқарма ва бўлим бошлиқлари, ҳудудий транспорт бошқармалари ҳамда вазирлик тизим ташкилотларининг масъул ходимлари иштирок этди.
Жумладан, Автомобиль йўллари қўмитаси, Фуқаро авиацияси агентлиги, Транспорт назорати инспекцияси, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ, “Uzbekistan Airways” АЖ, “Uzbekistan Airports” АЖ, “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ, “Тошкент метрополитени” АЖ, “Ўзаэронавигатсия” Маркази ДУК ва бошқа ташкилотларнинг коррупцияга қарши курашиш йўналишида амалга оширган ишлари юзасидан маърузалари эшитилди.
Муҳокамаларда коррупсиявий хавф-хатарларни камайтириш, манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш, ходимларнинг ҳуқуқий билимини ошириш, профилактик тадбирларни кучайтириш ҳамда соҳада инсон омилини қисқартиришга қаратилган рақамли ечимларни кенг жорий этиш масалаларига эътибор қаратилди.
Йиғилиш якунида 2026 йилнинг иккинчи ярим йиллиги учун устувор вазифалар, режалар ва таклифлар ишлаб чиқилди. Хусусан, коррупсиявий хавфи юқори бўлган йўналишларни ўрганиш, манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш бўйича тарғибот ишларини кучайтириш ва комплаенс назорати самарадорлигини ошириш белгиланди.
Коррупцияга қарши муросасиз муносабатни шакллантириш, соҳада ҳалоллик, очиқлик ва шаффофлик тамойилларини мустаҳкамлаш бўйича ишлар изчил давом эттирилади.



