“Қоғозсиз бир кун” — рақамли келажак сари амалий қадам
2026-08-07 17:35:00 / Янгиликлар
Транспорт вазирлиги ходимлари “Қоғозсиз 1 кун” акциясида мунтазам иштирок этиб, иш жараёнларида замонавий рақамли технологиялардан фойдаланиш ва қоғоз ҳужжатлар ҳажмини камайтиришга қаратилган ташаббусларни қўллаб-қувватлаб келмоқда.

Мазкур акция давлат бошқарувида рақамлаштириш, ортиқча қоғозбозликни қисқартириш, ҳужжатлар алмашинувини тезлаштириш ва меҳнат самарадорлигини ошириш каби муҳим вазифаларни амалиётга татбиқ этишга хизмат қилади.
