Байрам муборак, азиз темирйўлчилар!
2026-08-02 09:00:00 / Янгиликлар
Бу муваффақиятлар аввало давлатимиз раҳбарининг темир йўл соҳасини ривожлантириш, унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва соҳа ходимларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган юксак эътибори самарасидир.
Тан олиб айтиш керак, жадал ривожланиш йўлини босиб ўтаётган, нафақат юртимизнинг барча минтақаларини ишончли боғловчи, ўзига хос кўприк бўлган темир йўл тизими мустақил, ягона ва яхлит тизим сифатида бугун мамлакатимиз иқтисодиётини олға етакловчи локомотивга айланди.
Айнан ушбу тараққиёт йўлида эса ҳар бир темир йўл транспорти ишчи ходимлари, соҳа мутахассисларининг ҳиссаси беқиёсдир. Бугун “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятининг кўп миллатли 80 мингга яқин жамоаси халқимиз ҳамда хорижий меҳмонларнинг хизматини қилиб, ишончни оқлаб келмоқда.
Мақсад, Президентимиз таъбири билан айтганда, “Аҳоли учун муносиб ҳаёт даражаси ва сифатини таъминлаш”дан иборат.
Тизимдаги малакали, ўз касбига фидойи ва илғор темирйўлчилар жамоасининг заҳматли меҳнатисиз шаҳар ва вилоятларимиз тараққиётини, қолаверса, халқимиз турмуш даражаси юксалишини тасаввур этиб бўлмайди.
Шу муносабат билан, Транспорт вазирлиги жамоаси номидан темир йўллари тизимида меҳнат қилаётган ишчи ва хизматчилар, қурувчи ва муҳандислар, машинист ва вагон кузатувчилари, соҳа фахрийларини, бир сўз билан айтганда, самарали меҳнати билан юртимиз равнақига муносиб ҳисса қўшиб келаётган барча темирйўлчиларимизни байрам билан чин дилдан табриклайман.
Фидойи темирйўлчилар!
Муҳтарам Президентимиз таъкидлаганидек, бугун соҳани янада ривожлантириш, мамлакатимизнинг халқаро транспорт ва транзит салоҳиятини юксалтириш борасида олдимизда янада катта марралар турибди.
Барчангизга она Ватанимиз тараққиёти, Янги Ўзбекистоннинг иқтисодий салоҳиятини, халқимиз ҳаёт сифатини ошириш йўлидаги сермаҳсул меҳнатингизда улкан муваффақиятлар тилайман.
Соҳа ривожи, инсонларнинг оғирини енгил, узоғини яқин қилиш каби заҳматли меҳнат фаолиятингизда куч-қувват, омад ва зафарлар ёр бўлсин!
Илҳом Махкамов,
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири
