“Славян карвони”: Беларус ва Ўзбекистон ўртасидаги биринчи тўғридан-тўғри блок-поезд йўлга чиқди
2026-07-30 20:25:00 / Янгиликлар

Мазкур келишув доирасида 30 июль куни Беларус Республикасининг Орша-Восточная станциясидан Чуқурсой станциясига йўл олган “Славян карвони” номли биринчи тўғридан-тўғри блок-поезд ҳаракати йўлга қўйилди.
71 шартли вагон узунлигидаги юк поезди таркибида ёғочни қайта ишлаш саноати маҳсулотлари, шакар, озиқ-овқат маҳсулотлари, омихта емлар ва бошқа турдаги юклар ташилмоқда. Дастлабки босқичда мазкур поезд қатновини ойига икки маротаба амалга ошириш режалаштирилган.
Янги темирйўл қатновининг йўлга қўйилиши Беларус ва Ўзбекистон ўртасидаги юк ташиш ҳажмини ошириш, транспорт-логистика алоқаларини ривожлантириш ҳамда савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
“Ўзтемирйўлконтейнер” АЖ мазкур йўналишда логистика хизматлари фойдаланувчиларга импорт ва экспорт юкларини ташиш бўйича комплекс транспорт-логистика хизматлари, шунингдек, халқаро юк ташувларида ишончли ва сифатли сервисни тақдим этади.
Ташиш тарифлари ва қўшимча маълумотлар учун:
Тел.: +998 99 140-11-11
Тел.: +998 78 148-37-78 (204)
Э-маил: jdkexp@utk.uz
marketing@utk.uz




