Транспорт соҳасида илк маротаба "NATIONAL TRANSPORT HACKATHON" ўтказилади
2026-07-20 17:50:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги IT-соҳаси вакилларини мамлакат транспорт тизими учун қуйидаги учта йўналишда амалий рақамли ечимлар яратишга таклиф этади:
🔹 Аҳоли мобиллигини ошириш учун махсус сервис ва иловалар (авиа, темир йўл, автотранспорт) соҳаларида;
🔹 Транспорт вазирлиги ахборот тизимларига сунъий интеллект жорий этиш;
🔹 Катта транспорт маълумотларини таҳлил қилиш.
Жамоангизни тўпланг ва рўйхатдан ўтинг:
🔗 hackathon.mintrans.uz
📅 2026 йил 6 – 8 август
⏱️ 72 соатлик офлайн формат.
Расмий ҳамкор — Yandex Uzbekistan.
Техник ҳамкорлар — Рақамли технологиялар вазирлиги, IT Park Uzbekistan, AI Alliance Uzbekistan.
Мазкур ҳакатон мамлакат транспорт тизимида рақамли ечимлар ва сунъий интеллект экотизимини ривожлантириш йўлидаги муҳим қадамлардан бири бўлади.
