Китоб – маърифат машъали
2026-07-13 17:30:00 / Янгиликлар

Китоб – фикрлаш қуроли, хазиналар калити, тафаккур манбаи ҳамдир. Уни варақлар эканмиз, хулоса чиқаришга ўрганамиз, дунёқарашимиз бойиб боради, дунё илмларини кашф этамиз.
Бугунги кунда халқимиз, айниқса, ёшлар орасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш, мутолаа маданияти ва китобга эътибор давлат сиёсати даражасига кўтарилди.
Зеро муҳтарам президентимиз таъкидлаганидек, китобхонлик фақат таълим масаласи эмас, балки миллат келажаги, халқимизнинг маънавий қудрати ва мамлакат рақобатбардошлигини таъминлайдиган муҳим омилдир.
Транспорт вазирлиги ходимлари ўртасида китобхонлик маданиятини юксалтириш, уларнинг маънавий-маърифий, ҳуқуқий саводхонлигини оширишга алоҳида эътибор берилмоқда.
Хусусан, вазирлик ходимлари ўртасида ҳар ойда мунтазам равишда “китоб ўқиш соати” ўтказиб келинмоқда. Мазкур тадбир ходимларимизнинг тафаккурини бойитиш билан бирга уларнинг китоб мутолаасига бўлган қизиқишини янада оширишда муҳим аҳамият касб этади.






