Ислом цивилизацияси маркази - учинчи ренессанснинг мустаҳкам пойдевори
2026-07-09 21:00:00 / Янгиликлар

Мазкур саёҳат ёшлар учун нафақат қизиқарли экскурсия, балки тарих, илм-фан ва маданият оламига қилинган ўзига хос маърифий сафарга айланди.
Ташриф давомида ёшлар марказда яратилаётган кенг кўламли экспозитсиялар, ноёб қўлёзмалар, тарихий манбалар ва замонавий интерактив технологиялар билан танишди. Уларга Ислом цивилизациясининг жаҳон илм-фани, маданияти ва тараққиётига қўшган улкан ҳиссаси ҳақида батафсил маълумот берилди.
Президентимиз ташаббуси билан бунёд этилган Ислом цивилизацияси маркази уч минг йиллик шонли тарих ва бой маданиятнинг, Янги Ўзбекистон имкониятларининг ёрқин кўзгусидир.
Шу билан бирга, Ислом цивилизацияси ёшларни эзгулик, меҳр-оқибат, илмга интилиш ва бағрикенглик каби инсоний фазилатлар асосида тарбиялашга хизмат қилади. Чунки, ҳақиқий маърифат инсонни юксалтиради, уни жамиятга фойдали шахс бўлиб камол топишига ёрдам беради.
Бундай маънавий-маърифий саёҳатлар ёшларнинг тарихий хотирасини мустаҳкамлаш, миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳини кучайтириш ҳамда уларнинг интеллектуал ва маънавий дунёқарашини кенгайтиришда муҳим аҳамият касб этади.









