Франция ишбилармонлар делегацияси билан учрашув
2026-07-09 14:55:00 / Янгиликлар

Alstom, Artelia, Freyssinet, IKA Technology ва SNEF каби етакчи компаниялар вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувда транспорт, логистика ҳамда транспорт инфратузилмасини ривожланиш йўналишида Ўзбекистон – Франция ҳамкорлигини кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Хусусан, йирик темирйўл ва автомобиль йўллари қурилиши лойиҳаларини амалга ошириш, халқаро транспорт коридорларини ривожлантириш, транспорт соҳасини рақамлаштириш, аэропортлар инфратузилмасини модернизация қилиш, логистика марказларини қуриш ҳамда экологик тоза транспорт технологияларини жорий этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Франция томони истиқболли инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишда иштирок этишдан манфаатдорлигини билдириб, илғор технологиялар, муҳандислик ечимлари ва халқаро тажриба билан бўлишишга тайёр эканини қайд этди.
Музокаралар якунида томонлар ҳамкорликни янада ривожлантиришдан манфаатдор эканликларини тасдиқладилар ва истиқболли лойиҳаларни пухта ишлаб чиқиш бўйича амалий ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олдилар.






