Фикрингиз муҳим: Транспорт соҳасидаги коррупция ва манфаатлар тўқнашуви ҳақида сўровномада иштирок этинг
2026-07-07 16:55:00 / Янгиликлар
Транспорт соҳасида хизматлар сифатини ошириш ва шаффофликни таъминлаш мақсадида коррупция ва манфаатлар тўқнашувига оид муаммоларни аниқлашга қаратилган жамоатчилик сўровномасини ўтказмоқдамиз.

Сўровноманинг мақсади - фикрингизни ўрганиш ва уни соҳа фаолиятини янада такомиллаштириш учун инобатга олишдир.
Махфийлик кафолати: барча жавоблар фақат таҳлил учун қўлланилади. Шахсий маълумотлар ошкор этилмайди.
Транспорт вазирлиги коррупциянинг ҳар қандай кўринишларига қарши!
