Грузия билан транспорт соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама этилди
2026-06-30 21:00:00 / Янгиликлар

Учрашувда Ўзбекистон ва Грузия ўртасида транспорт соҳасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш билан боғлиқ масалалари муҳокама қилинди.
Хусусан, автомобиль, темир йўл, ҳаво ва денгиз транспорти орқали ташувлар ҳажмини ошириш, транспорт-логистика йўналишларини диверсификация қилиш, Ўзбекистон эҳтиёжлари учун Грузия денгиз портлари инфратузилмасининг имкониятларидан самарали фойдаланиш ҳамда транспорт соҳасидаги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
Шунингдек, учрашув давомида томонлар Ўзбекистонда амалга оширилаётган транспорт ва логистика инфратузилмасини модернизация қилишга қаратилган йирик инвестиция лойиҳалари, уларнинг келгусидаги салоҳияти, Ўрта коридор билан интегратсиялашуви ҳамда минтақавий транспорт боғлиқлигини мустаҳкамлашга хизмат қиладиган истиқболли ташаббусларни кўриб чиқишди.


