Транспорт-транзит имкониятларини кенгайтиришга қаратилган қўшма лойиҳа
2024-08-08 17:55:00 / Янгиликлар

Маросимда Ўзбекистон Транспорт вазири Илҳом Махкамов ва Қозоғистон Транспорт вазири Марат Карабаев икки давлатнинг транспорт-транзит имкониятларини кенгайтириш бўйича олиб борилаётган қўшма лойиҳалар ҳақида маълумот беришди.
Юк поезди Циан шаҳридаги Қозоғистон-Хитой терминалидан "Хорғос" қуруқ портига йўл олди. У ерда контейнерлар қайта ортилди ва Қозоғистон темир йўллари бўйлаб "Сариёғоч" станцияси орқали сўнгги манзилга – "Тошкент" станциясига жўнатилди.
Жорий йилнинг апрель ойида Хивада Хитой – Қозоғистон – Ўзбекистон йўналиши бўйича юк ташишни ташкил этиш ва Трансафғон йўналишини ривожлантириш бўйича эришилган келишувлар доирасида юкларни тезкор етказиб бериш ташкил этилди. Контейнер поезди рекорд 5 кун ичида 4486 км масофани босиб ўтди.
Юк ташишнинг энг қисқа муддати Қозоғистоннинг Хитойдаги терминал имкониятларидан фойдаланиш, шунингдек, Қозоғистон ва Ўзбекистон темир йўл маъмуриятларининг чегара инфратузилмасини кенгайтириш бўйича изчил ҳамкорлиги туфайли таъминланди.




