Бухорода жамоат транспорти парки янгиланмоқда
2026-06-12 16:00:00 / Янгиликлар

Хусусан, Бухорода қулай транспорт тизимини яратиш, йўллардаги тирбандликларни камайтириш, экологик тозалик ва хавфсизликни таъминлаш мақсадида жамоат транспорти ҳаракат таркибини янгилашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Бухоро вилояти Транспорт бошқармаси вилоятдаги салоҳиятли тадбиркорлик субъектлари билан ҳамкорликда жорий йилда 175 дона автобус харид қилиш режасини белгилаган.
Бугунги кунга келиб, “Bux Pit-Stop NGP” корхонаси томонидан 25 дона Yutong, автобуслар харид қилиб вилоятга олиб келинди ва брутто шартномаси асосида йўналишларга жойлаштирилди.
“Progress Mega Trans” МЧЖ ва “Buxaraneveshservis” МЧЖ томонидан Zongtong ва Yutong компанияларида ишлаб чиқарилган шаҳар типига мослаштирилган катта ҳажмдаги 36 дона автобуслар харид қилиб олиниб вилоятга олиб келинган.
Бундан ташқари, “Miramax Travel” МЧЖ томонидан Zongtong компанияси билан шаҳар типига мослаштирилган катта ҳажмдаги 16 дона автобуслар харид қилиш бўйича шартнома имзоланиб, шартномага мувофиқ маблағлар кўчириб берилган. Ҳозирги вақтда автокорхона томонидан божхона расмийлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.
“Miramax Turist Trans” корхонаси томонидан Yutong компаниясидан шаҳар типига мослаштирилган катта ҳажмдаги 24 дона автобуслар харид қилиш бўйича шартнома имзоланиб бўнак тўловлари тўлаб берилган. Ҳозирги вақтда завод томонидан автобуслар ишлаб чиқарилиб, етказиб бериш жараёнида. Лойиҳанинг иккинчи босқичида 3-чорак якунига қадар қолган 74 дона автобуслар вилоятга етиб келиши белгиланган.

