“Қоғозсиз бир кун” акцияси табиатга ғамхўрлик қилишда муҳим қадам
2026-06-05 16:00:00 / Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 18 мартдаги 109-сон қарори ҳамда унинг 2-иловаси 8-бандида белгиланган топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида транспорт вазирининг тегишли буйруғига асосан ҳар ой биринчи ҳафтасининг жума куни вазирлик марказий аппарати, ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотларида “Қоғозсиз бир кун” экоакцияси ўтказилиши белгиланган.
Ушбу тадбир қоғоз истеъмолини камайтириш, асраб-авайлаш ва экологик масъулиятни оширишга қаратилган муҳим ташаббусдир. “Қоғозсиз бир кун” акцияси доирасида қоғозни тежаш ва ундан оқилона фойдаланишни тарғиб қилиш, дарахтларни ҳимоя қилиш ва уларни кесишнинг олдини олиш мақсад қилинган.
Қоғоз ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган дарахтлар сонини камайтириш ҳамда бошқа сунъий материаллардан фойдаланишни кўпайтириш бугунги кунда долзарб масалалардан бири ҳисобланади.
Вазирлик ходимлари “Қоғозсиз бир кун” экоакцияда фаол иштирок этиб, ҳар бир ҳужжатнинг электрон шаклини афзал кўришга, иш жараёнида қоғоз исрофини камайтиришга алоҳида эътибор қаратмоқда.
