Фахрийларимиз ҳамиша эъзозда
2026-06-04 20:40:00 / Янгиликлар

Транспорт вазирлиги Фахрийлар кенгаши вазирлик Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси билан ҳамкорликда «Фахрийларимиз ҳамиша эъзозда» мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этди.
Тадбир доирасида фахрийлар пойтахтимизда барпо этилган Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди. Ташриф давомида иштирокчилар марказда яратилган замонавий шароитлар, бой тарихий экспозитсиялар ҳамда инновацион технологиялар асосида ташкил этилган кўргазмалар билан яқиндан танишдилар.
Мажмуа нафақат ўзининг бой меъморий ечимлари, балки ўзидаги юксак маънавий хазина билан ҳам фахрийларда катта таассурот қолдирди.
Мажмуага ташрифдан сўнг тадбир тўкин дастурхон атрофида давом этди. Соҳа фахрийлари ва бир гуруҳ нуронийлар учун даврага ош тортилиб, дилдан суҳбат авж олди.
Тадбир давомида транспорт тармоғида, жумладан, автомобиль транспорти соҳасида кўп йиллар самарали фаолият кўрсатган Т.Холиқовга, Б.Давлетовга ва “Uzbekistan airways” АЖда учувчи лавозимида хизмат қилган “Ўзбекистон Қаҳрамони” З.Саидазимовга Транспорт вазирлиги номидан эсдалик совғалари топширилди.








