Тадбиркорлар билан учрашувлар ташкил этилмоқда
2026-08-15 / Воқеалар тақвими
Бизнес ҳамжамияти билан очиқ мулоқотни ривожлантириш ҳамда тадбиркорларнинг мурожаатларини тезкор кўриб чиқиш мақсадида Транспорт вазирлиги марказий аппарати раҳбарияти, ҳудудий бўлинмалар,тизим ва соҳавий ташкилотлар раҳбарлари томонидан 2026 йил 15 майдан 15 августга қадар тадбиркорлик субъектлари билан мунтазам очиқ мулоқотлар ўтказиш амалиёти жорий этилди.
Бунда, ҳар иш куни соат 10:00 дан 13:00 га қадар барча даражадаги раҳбарлар томонидан тадбиркорлик субъектлари мурожаатлари бўйича қабуллар ўтказилмоқда.
Учрашувлар давомида тадбиркорлар томонидан кўтарилган муаммоларни тезкор кўриб чиқиш, уларнинг ечими юзасидан амалий чоралар кўриш ҳамда ваколат доирасида ҳал этилишини таъминлаш юзасидан тегишли чоралар кўрилмоқда.
