Жасурбек Чориев — ТРАСЕКАнинг янги бош котиби: Ўзбекистон транспорт интеграцияси бошқарувини ўз қўлига олмоқда
2026-05-21 16:00:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориевнинг ТРАСЕКА Бош котиблигига ўз номзодини қўйишдаги бош шиори — "Координациядан операцион етакчиликка" ўтиш ҳисобланади. Унинг дастури рақамли ишонч, маълумотларга асосланган бошқарув ва молиявий барқарорлик орқали сиёсий декларациялардан реал оператив бошқарувга ўтишни назарда тутади.
Режанинг асосий мақсадлари тезкорлик, рақамлаштириш ва ишончлилик тамойилларига таянади. Ж.Чориевнинг стратегик режалари «Трансформациянинг етти устуни» ва 2030 йилгача бўлган Йўл харитасида акс этган.
Ҳуқуқий гармонизация ва Рақамли транзит (I ва II устунлар)«ТРАСЕКА квотаси»: 14 та аъзо давлат учун ягона стандартлар ва Европа транспорт вазирлари конференцияси (EТВК/ЕКМТ) рухсатномасининг аналоги бўлган универсал рақамли квота тизимини жорий этиш (2028 йилгача).
E-рухсатнома (E-permit): E-рухсатнома тизимини барча 14 та давлатда тўлиқ жорий этиш.
Қоғозсиз транзит: e-TIR, e-CMR ва e-FBL тизимларини БМТ ЕИК платформалари орқали тўлиқ интеграция қилиш ва электрон имзоларни ўзаро тан олиш.
Инфратузилма ва Молиявий барқарорлик (III ва IV устунлар) Тўсиқлар матрицаси: Каспий портлари ва темир йўл узелларидаги энг муҳим 20 та муаммоли нуқтани аниқлаб, бартараф этиш.
«Ягона ойна»: Чегараларда кутиш вақтини 30–50% га қисқартириш.
ТРАСЕКА жамғармаси: Халқаро молия институтлари (ЕТТБ, ОТБ, Жаҳон банки, ЕИ Global Gateway) билан ҳамкорликда ишни биринчи кунданоқ бошлайдиган жамғарма тузиш.
Ишбилармонлар кенгаши: Хусусий секторга реал ваколатлар берувчи кенгашни ташкил этиш.
Маршрутлар синергияси ва Ваколатхоналар (V устун) ТРАСЕКАни рақобатчи эмас, балки Евроосиё боғлиқлигини таъминловчи ташкилот сифатида Транскаспий транспорт йўлаги, CASCA+ ва Ўзбекистон–Туркманистон–Эрон–Туркия йўналишлари билан мувофиқлаштириш, ягона тарифлар ва узлуксиз логистикани жорий қилиш.
Мониторинг ва Яшил логистика (VI ва VII устунлар) ТРАСЕКА самарадорлик индекси (ИЭТ): Йўл вақти, нархи ва ишончлилигини сунъий йўлдош маълумотлари орқали реал вақт режимида кўрсатувчи очиқ индексни ишга тушириш.
Яшил коридор: ЕИ ҳамкорлигида яшил йўлакларни сертификатлаш, Евро-5/Евро-6 стандартларига ўтиш ва экологик тоза транспорт тури сифатида темир йўлларни ривожлантириш.
Жасурбек Чориев ўзининг илк нутқида иштирокчи мамлакатларга билдирилган ишонч учун миннатдорлик изҳор этиб, ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва барча томонларни ташкилот фаолиятига жалб этиш зарурлигини таъкидлади. “Ишончим комилки, фақатгина барча аъзо давлатларнинг тенг кўмаги билангина биз ТРАСЕКА салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқара оламиз ва ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқамиз”, — деб қайд этди Чориев.

