Тошкент давлат транспорт университети “Women in Transport” халқаро тармоғига қабул қилинди
2026-05-20 15:00:00 / Янгиликлар

Тадбирда ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар, транспорт компаниялари ҳамда етакчи олий таълим муассасалари вакиллари иштирок этиб, инклюзив транспортни ривожлантириш, транспорт соҳасида хотин-қизлар иштирокини кенгайтириш, халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва янги авлод кадрларини тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди.
Унда Тошкент давлат транспорт университети вакили, профессор Матлуба Ҳожимуҳаммедова университетнинг халқаро ҳамкорлик, транспорт соҳасида хотин-қизлар ролини ошириш ва транспорт таълимини ривожлантириш борасидаги тажрибаси ҳақидаги тақдимот билан иштирок этди.
Тадбирнинг энг муҳим жиҳатларидан бири Тошкент давлат транспорт университети “Wоmеn in Transport Network” халқаро тармоғига қабул қилинган ягона олий таълим муассасаси бўлди.
ОТБ вакиллари ушбу натижани университетда амалга оширилаётган тизимли ислоҳотлар, халқаро очиқлик ва замонавий транспорт таълимини ривожлантириш борасидаги ишларнинг амалий натижаси сифатида эътироф этдилар.
Маълумот ўрнида, Women in Transport (WиТ) Network – транспорт соҳасида хотин-қизлар иштирокини кенгайтириш, уларнинг лидерлик салоҳиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда инклюзив транспорт тизимини ривожлантиришга қаратилган халқаро тармоқ ҳисобланади. Лойиҳа Осиё тараққиёт банки, Жаҳон банки, Европа инвестиция банки, OECD Халқаро транспорт форуми ҳамда GIZ кўмагида ташкил этилган



