“Қоғозсиз бир кун” — экологик маданият сари яна бир қадам
2026-05-15 15:00:00 / Янгиликлар

Мазкур қарорга мувофиқ, республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятида иш жараёнларини рақамлаштиришни кенгайтириш, шунингдек, қоғоздан фойдаланишни босқичма-босқич қисқартириш чоралари амалга оширилмоқда.
Шу муносабат билан, вазирликда ҳар ойнинг биринчи жумасида “Қоғозсиз бир кун” экоакциясини ўтказиш тартиби белгиланди. Транспорт вазирлиги фаолиятида иш жараёнларини рақамлаштириш орқали қоғоздан фойдаланишни камайтириш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда экологик маданиятни юксалтириш мақсадида “Қоғозсиз бир кун” экоакцияси ўтказилди.
Мазкур акция доирасида ходимлар томонидан ҳужжатлар алмашинувида электрон тизимлардан кенг фойдаланиш, қоғоз сарфини камайтириш ҳамда рақамли технологиялар имкониятларидан самарали фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилди.
“Қоғозсиз бир кун” экоакцияси жамоада экологик масъулиятни ошириш, замонавий технологиялар асосида иш юритиш тизимини ривожлантиришга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.
Маълумот учун, Ахборот ва тасвирни бошқариш ассоциацияси (АИИМ) маълумотларига кўра, 1 тонна қоғозни тежаш ёки қайта ишлаш 17 та дарахт, 26 000 литр сув, 3 куб метр ер, 240 литр ёқилғи ва 4000 кВт/соат электр энергиясини “тежаб қолади”.
