Беларус Республикаси билан транспорт-логистика соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди
2026-05-14 16:05:00 / Янгиликлар

Мулоқот давомида икки мамлакат ўртасида транспорт-логистика соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, юк ташувларни ривожлантириш ҳамда янги транспорт йўлакларини шакллантириш масалалари муҳокама қилинди.
Хусусан, Беларус – Ўзбекистон йўналишида экспорт юк ташувларини ривожлантириш, "Bremino Group" поездларини ташкил этиш ва ихтисослаштирилган логистика ечимларини жорий этиш юзасидан фикр алмашилди. Хорижий томон компания ҳар ойда 40 дан ортиқ поездни Хитой йўналишига юбораётгани компаниянинг юқори логистика салоҳиятини намоён этишини таъкидлади.
Шунингдек, автомобиль ташувлари соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари, тегишли ташкилотлар ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш ҳамда маҳаллий экспортёрлар эҳтиёжларидан келиб чиқиб янги лойиҳаларни босқичма-босқич амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашув якунида томонлар мавжуд логистика инфратузилмасини жойида ўрганиш, терминаллар ва портлар фаолияти билан танишиш ҳамда истиқболли ҳамкорлик йўналишлари бўйича мулоқотни давом эттиришга келишиб олди.



