9 май – Хотира ва қадрлаш куни
2026-05-09 12:00:00 / Янгиликлар

Ушбу қутлуғ кунда урушда жасорат кўрсатган ота боболаримиз ҳамда фронт ортида мардона меҳнат қилган мард олийжаноб юртдошларимизни ҳар қанча эъзозласак арзийди.
Аслида ўтганларни қадрлаш уларни руҳига ҳурмат кўрсатиш, айниқса иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган мард, жасур қаҳрамон ота боболаримизни қадрлаш уларнинг ўчмас руҳига ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш бу ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиз саналади.
Бугун, 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан пойтахтимиздаги Ғалаба боғи ҳар доимгидан ҳам гавжум. Сана муносабати Транспорт вазирлиги жамоаси ўтганларга ҳурмат эҳтиром рамзи сифатида Ҳарбий оркестр ижросидаги “Хотирлаш куйи” садоси остида “Матонат мадҳияси” ёдгорлик мажмуаси пойига гулчамбарлар қўйиш маросимида иштирок этди.




