Вазир ўринбосари иштирокида сайёр қабул
2026-05-06 11:20:00 / Янгиликлар

Сайёр қабулда вилоятда юк ва йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлар, соҳа мутасаддилари ҳамда фуқаролар иштирок этди.
Транспорт вазирлиги Мурожаатлар бўлими бошлиғи О. Мўйдинов, Навоий вилояти Транспорт бошқармаси бошлиғи Б. Рахимов, Навоий вилояти Автомобиль йўллари бош бошқармаси бошлиғи Д. Пирназаров ҳамда Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ ЖХХ бошлиғи ўринбосари Ш. Турсунов иштирок этган қабул давомида транспорт соҳасини ривожлантириш, хизматлар сифатини ошириш ҳамда мавжуд муаммоларни бартараф этишга қаратилган масалалар атрофлича муҳокама қилинди.
Қабул жараёнида тадбиркорлар ва фуқаролар томонидан жами 20 та мурожаат келиб тушди. Ушбу мурожаатлар мазмунига кўра транспорт хизматлари сифати, йўналишлардаги ташкилий масалалар, юк ва йўловчи ташиш фаолиятидаги мавжуд муаммолар ҳамда инфратузилмага оид таклифларни қамраб олди.
Мурожаатлар ўрганиш натижасида 8 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилди, яъни айрим ташкилий масалалар дарҳол бартараф этилиб, мурожаатчиларга амалий ёрдам кўрсатилди.
Қолган 12 та мурожаат эса қўшимча ўрганиш ва амалий чоралар кўриш талаб этилгани сабабли тегишли масъулларга бириктирилиб, ижросини таъминлаш учун белгиланган тартибда назоратга олинди.




