Германиянинг MAURER компанияси билан ҳамкорлик истиқболлари муҳокама этилди
2026-04-30 18:00:00 / Янгиликлар
Транспорт вазири Илхом Махкамов Германиянинг MAURER компанияси бош директори Ҳолгер Редекер бошчилигидаги делегация билан учрашди.

Учрашувда томонлар транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, жумладан, минтақанинг сейсмологик хусусиятларини инобатга олган ҳолда замонавий муҳандислик ечимларини жорий этиш ҳамда кўприк иншоотларини қуриш бўйича ҳамкорлик истиқболларини муҳокама этишди.
Компания аэропортлар, автомобиль ва темирйўл кўприкларини қуриш борасидаги халқаро тажрибасини тақдим этди ҳамда Ўзбекистондаги лойиҳаларни амалга оширишда замонавий халқаро стандартлар ва муҳандислик ечимларини татбиқ этишга тайёрлигини билдирди.
Томонлар қўшма муҳандислик ечимлари ва меъёрий базани ишлаб чиқиш учун қўшма кластер ташкил этиш ҳамда Автомобиль йўллари қўмитаси ҳузуридаги илмий-тадқиқот институтига немис муҳандисларини жалб қилиш имкониятларини кўриб чиқдилар.

