"Тошкент – Самарқанд" юқори тезликдаги алоҳида йўловчи ташиш темир йўлини қуриш лойиҳасининг якуний ТИАси тақдим этилди
2026-04-28 20:15:00 / Янгиликлар

Мазкур лойиҳа ТИАсини ишлаб чиқиш учун Корея Экспорт-импорт банки томонидан 3 млн АҚШ доллари миқдоридаги грант маблағлари ажратилган.
Бугун, 28 апрель куни Жанубий Кореянинг "Saman Engineering”, “Dong Myeong Engineering Consultants & Architecture Co., Ltd”, “Korea Railroad Corporation” ва “Korea National Railway” компанияларидан иборат консорциум томонидан ишлаб чиқилган ТИА бўйича якуний ҳисобот ўтказилди.
Мазкур тадбирда Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев, Жанубий Кореянинг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Вон До Ён, Корея Эксимбанк ваколатхонасининг Тошкентдаги раҳбари Сангжин Канг, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бош муҳандиси Шарофиддин Қодиров, Халқаро молия ташкилотлари вакиллари, шунингдек тегишли вазирлик ва идоралар масъул ходимлари иштирок этди.





