Сайёр қабул фуқаролар муаммоларини ҳал этишнинг мақбул йўли
2026-04-28 17:45:00 / Янгиликлар

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўрганиш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ҳамда самарали ҳал этиш мақсадида ташкил этилган сайёр қабулда вазирлик раҳбарияти ҳамда Сурхондарё вилояти Транспорт бошқармаси, “Термиз халқаро аэропорти” МЧЖ, Сурхондарё вилояти Автомобиль йўллари бош бошқармаси ва “ТЕРМИЗ МТУ” филиали мутасаддилари иштирок этишди.
Қабул давомида фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари томонидан кўтарилган масалалар атрофлича кўриб чиқилиб, ҳар бир мурожаат юзасидан аниқ ва манзилли ёндашув асосида муҳокамалар олиб борилди. Қабул жараёнида жами 21 нафар фуқаронинг мурожаати тингланди.
Шундан 6 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилди. Қолган мурожаатлар юзасидан тегишли ташкилот ва масъул раҳбарларга аниқ топшириқлар берилиб, уларнинг ижроси қатъий назоратга олинди.
Сайёр қабул очиқ ва шаффоф мулоқот асосида ўтказилиб, фуқароларнинг муаммоларига тезкор ечим топиш ҳамда уларнинг таклиф ва ташаббусларини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилди.
Бундай сайёр қабуллар аҳоли билан бевосита мулоқотни кучайтириш, мавжуд муаммоларни тизимли ҳал этиш ҳамда транспорт соҳасида хизматлар сифатини янада оширишга хизмат қилмоқда.





