Россияда халқаро юк ташувчи ҳайдовчилар учун вақтинча бўлиш муддати 180 кунгача узайтирилди
2026-04-29 10:45:00 / Янгиликлар
Россия ҳукумати яқин хориж давлатларидан келган ҳайдовчилар учун логистика ва иш шароитларини соддалаштирувчи қарорни (27.04.2026 йилдаги 467-сонли) қабул қилди.
Нималар ўзгарди?
Россияда вақтинча бўлиш муддати бир календарь йили давомида жами 180 суткагача оширилди.
Бу кимларга тааллуқли?
* МДҲга аъзо давлатлар фуқароларига;
* Грузия фуқароларига.
Қарорга кўра, визасиз тартибда Россияга кириб келаётган ва халқаро юк ташувларини амалга ошираётган профессионал ҳайдовчилар белгиланган тартибда ариза тақдим этган ҳолда мамлакатда бир йил давомида жами 180 кунгача бўлиши мумкин.
Янги қоидалар 2026 йил 30 июндан бошлаб амал қилади.
