Авиация ҳодисаларини текшириш соҳасида мутахассисларни тайёрлаш бўйича ўқув курси
2026-04-28 10:00:00 / Янгиликлар

Хусусан, жорий йилнинг 20-25 апрель кунлари Транспорт вазирлигининг Авиация ҳодисалари ва инцидентларини текшириш бўлими ташаббуси билан Давлатлараро авиация қўмитаси ҳамкорлигида авиация ҳалокатлари ва инцидентларини текшириш соҳасида авиация ходимларини тайёрлаш бўйича ўқув курси ташкил этилди.
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ИКАО) талабларига кўра, ҳар бир авиакомпанияда авиация ҳодисаларини текшириш бўйича профессионал тайёргарликдан ўтган мутахассислар бўлиши лозим.
Белгиланган халқаро талаблар ижросини таъминлаш доирасида Транспорт вазирлигининг Авиация ҳодисалари ва инцидентларини текшириш бўлими ҳамда Давлатлараро авиация қўмитасининг тажрибали мутахассислари ҳамкорлигида ўтказилган ўқув курсида Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган 15 та резидент авиакомпаниялар мутахассислари иштирок этишди.
Ўқув курси якуни бўйича иштирокчиларга тегишли сертификатлар берилди.



