Йўл қоидаларига риоя қилиш – хавфсизлик кафолатидир
2026-04-23 18:00:00 / Янгиликлар
Ёшлар ўртасида йўл ҳаракати маданиятини шакллантириш, уларни ҳушёрлик ва масъулиятга чақириш, йўл белгиларига эътибор бериш ҳамда светофор сигналларига амал қилиш йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш муҳим аҳамиятга эга.

Ёшлар ўртасида йўл ҳаракати хавфсизлиги маданиятини шакллантириш мақсадида Транспорт университети талабаларидан иборат “Ёш транспортчилар” тарғибот гуруҳи #МенҚоидагаРиояҚиламан ҳештеги остида флешмоб уюштирди, бундан мақсад барчани йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари, жамоат транспортларидан тўғри фойдаланиш маданияти ҳамда транспорт соҳасида амал қилиниши лозим бўлган тартиб-интизомга чақиришдан иборатдир.
Барча йўл ҳаракати иштирокчиларининг ушбу қоидаларга риоя этиши ҳар бир сафарни янада қулай ва хавфсиз бўлишини таъминлайди.
Маданият ҳар биримиздан бошланади. Ушбу оддий қоидаларга амал қилиш орқали, биз биргаликда барча учун қулай ва хавфсиз муҳитни яратамиз.
