Транспорт-логистика марказлари раҳбарлари билан учрашув ўтказилди
2026-04-14 18:00:00 / Янгиликлар
2026 йил 13 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳамда Транспорт вазирлиги мутасаддилари иштирокида транспорт-логистика марказлари раҳбарлари билан учрашув ўтказилди.

Учрашув давомида транспорт-логистика марказлари фаолиятида юзага келаётган муаммолар, уларни бартараф этиш бўйича таклифлар ҳамда соҳани янада ривожлантириш истиқболлари атрофлича муҳокама қилинди.
Шунингдек, мавжуд муаммоларни тизимли равишда ҳал этиш, хизматлар сифатини ошириш ва марказлар фаолияти самарадорлигини янада яхшилаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашув якунида мавжуд муаммоларни жойига чиққан ҳолда ўрганиш ҳамда уларнинг самарали ечимларини ишлаб чиқиш юзасидан тегишли чоралар кўришга келишиб олинди.

